1. Умумий:

1.1 Портал – www.meducate.uz интернет манзилида Фойдаланувчилар кириши мумкин бўлган ва ўзида веб-саҳифаларни мужассамлаштирувчи профессионал тиббиёт интернет-ресурси.

1.2 Порталда рўйхатдан ўтишга рухсат этилади:

-Олий ва ўрта махсус таълимга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика мутахассислари.
-Тиббиёт ва фармацевтика олий ўқув юртлари талабалари.
-Соғлиқни сақлаш ходимлари.

1.3 Сайтнинг ёпиқ қисми фақатгина фойдаланиш шартлари билан танишиб чиққан ва рўйхатдан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мўлжалланган.

1.4 Портал Фойдаланувчиси (олдин ва кейинчалик «Фойдаланувчи» деб юритилади) – порталга интернет тармоғи орқали улана оладиган ва порталдан рўйхатдан ўтган жисмоний шахс.

1.5 Портал Маъмурияти (олдин ва кейинчалик «Маъмурият» деб юритилади) – қонуний асосларга таянган, портални бошқариш ва бошқа харакатлар ҳуқуқига эга бўлган шахслар.

1.6 Фойдаланувчи Розилиги (аввал ва кейинчалик «Розилик» деб юритилади)- Фойдаланувчилар порталдан фойдаланганда амал қилиши шарт бўлган мажбуриятлар йиғиндиси.

1.7 Фойдаланиш шартлари билан танишиб чиқилмаган тақдирда рўйхатдан ўтишга рухсат этилмайди. Фойдаланиш розилиги Фойдаланувчи порталда рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб кучга киради ва белгиланмаган муддатгача давом этади.

1.8 Шартлар https://www.meducate.uz/foydalanish-shartlari/ манзили бўйича жойлаштирилган ва исталган вақтда олдиндан огоҳлантиришсиз бир томонлама, яъни Маъмурият томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

1.9 Вужудга келиши мумкин бўлган Фойдаланувчи ва Маъмурият ўртасидаги барча муаммо ва баҳслар белгиланган тартибда қонун доирасида ҳал этилади.

2. Фойдаланувчи хуқуқ ва мажбуриятлари:

2.1 Порталда рўйхатдан ўтгандан сўнг Фойдаланувчи «рўйхатдан ўтган Фойдаланувчи» мақомини олади. Фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш маълумотларини мустақил ҳимоялаши ва аккаунтига бегона шахсларнинг рухсатсиз ва ноқонуний киришини олдини олиш мажбуриятини олади.

2.2 Фойдаланувчи мажбур:

– Тақдим этилган маълумотларни ишончлилигини таъминлашга.
– Бошқа Фойдаланувчиларни порталдан фойдаланишига тўсқинлик қилмаслик (тўлиқ ёки қисман).
– Портал нормал фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ва унинг структураларини ўзгаришига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик, шунингдек портал бошқарувига рухсатсиз кирмаслик ва маъмурият учун мўлжалланган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик. Портални бошқариш ва бошқа ҳар қандай ўзгартиришга қаратилган хатти–ҳаракатлар фақатгина маъмурият томонидан амалга оширилади.
– Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида иш юритиш (Фойдаланувчи чет элда бўлган тақдирда ўша мамлакат қонунларига риоя қилиш) га
– Ўзини бошқа мавжуд реал шахс сифатида танитмасликка.

2.3 Фойдаланувчи шахсий маълумотларини умумлаштирилган ҳолда meducate.uz сайтида маркетинг текширувлари учун беришга ва бунда электрон почтаси учинчи томонга бермасликка рози бўлишга.

2.4 Фойдаланувчи мутахассислар учун мўлжалланган жўнатмаларни электрон почтаси орқали қабул қилишга розиликка.

3. Маъмуриятнинг хуқуқ ва мажбуриятлари:

3.1 Фойдаланувчига порталда мавжуд бўлган барча ахборотлардан фойдаланишига рухсат бериш.

3.2 Порталда Фойдаланувчининг ахборот махфийлиги доирасида иш тутиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик доирасидаги ва фавқулотда ҳолатлар бундан мустасно.

3.3 Маъмурият мазкур Портални бошқариш хуқуқига эга, Портал сервис таркиби, структураси ва ташки кўринишини белгилайди, Порталга киришга рухсат бериш, тақиқ қўйиш ва бошқа қонунлар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.

3.4 Маъмурият Фойдаланувчи томонидан Портални нотўғри ишлатиш оқибатида ҳамда фойдаланиш шартларидан бош тортиш сабабли юзага келадиган зарарни ўз бўйнига олмайди.

3.5 Фойдаланувчи томонидан шартлар бузиладиган бўлса Маъмурият Фойдаланувчи фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиши ва Порталга киришини тақиқлаши мумкин.

3.6 Маъмурият Фойдаланувчини Порталдан фойдаланиши учун барча имкониятларини ишга солади, аммо узлуксиз фаолиятини баъзида таъминлай олмаслиги мумкин.

3.7 Ўзбекистон Республикаси ҳокимият органлари томонидан Портал фаолиятига қисман ёки тўлиқ тасир қилувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ҳолатда, Маъмурият Портал фаолиятини янги нормаларга мувофиқлаштириб ва йўналтириб, ҳар қандай ўзгартиришларни огоҳлантиришсиз киритиш ҳуқуқига эга.

3.8 Маъмурият Фойдаланувчи кутган натижа билан реал хизмат мос келишига жавобгар эмас.

4. Материаллардан фойдаланиш шартлари:

4.1 Порталда кўрсатиб ўтилган мақола, тезис, видеолар, янгиликлар ва бошқа маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонуни доирасида ва муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимояланган.

4.2 Порталда эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат портал ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

4.3 Сайт маълумотларидан электрон шаклда фойдаланган тақдирда бош саҳифага https://www.meducate.uz кўринишида ёки тегишли саҳифага фаол ҳавола жойлаштириш шарт. Бошқа хар қандай ташувчилар орқали маълумотлардан фойдаланган тақдирда манбани “Манба: www.meducate.uz” кўринишида кўрсатиб ўтиш шарт.